Жиззахда аянчли ЙТҲ юз берди. Қурбонлар бор

Улашиш:

9 сентябрь куни соат тахминан 18:30 да Шароф Рашидов тумани Хайробод МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўли “Тошкент-Самарқанд” йўналишининг 997-километрида аянчли автоҳалокат юз бержи.

Lacetti русумли автомашина катта тезликда ҳаракатланиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган бошқа бир Lacetti русумли автомашинанинг чап ён томонига урилиб, йўлни бўлиб турган бетон тўсиқни бузиб ўтиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Kia русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Маълумотларга кўра, катта тезликда ҳаракатланиб келган Lacetti автомашинасида ёнғин келиб чиққан, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир йўловчи ҳодиса жойда вафот этган. Қолган 3 нафар йўловчи тиббий муассасасига ётқизилган. Йўл четида ағдарилиб кетган иккинчи Lacetti’да ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳатлари олмаган. Kia юк автомашина ҳайдовчиси ҳам тан жароҳатлари олмаган.

Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.