Сўнги 3 кунда Жиззах вилоятида коронавирус билан боғлиқ касалланиш ҳолатлари қайд этилди.
Эътиборли жиҳати, мазкур касалланиш ҳолатидаги кўрсаткичлар кун сайин ортиб бормоқда:
2 октябрь — 27 та;
3 октябрь — 19 та;
4 октябрь — 28 та.
Шу билан бирга мазкур кунларда беморлар сони тузалиши бўйича ҳам кўрсатгичлар яхшиланди жумладан:
2 октябрь — 12 та;
3 октябрь — 15 та;
4 октябрь — 27 та.
Вилоят мутасаддилари томонидан мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, фуқаролар турмуш тарзини яхшилаш мақсадида юмшатилган карантин қоидалари аҳоли томонидан нотўғри талқин қилиниб, аҳоли жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмасдан ўзлари ва ўзгалар саломатлигини хавф остида қолдираяпти.