Жиззахда ботулизм билан боғлиқ ўлим ҳолати қайд этилди

Улашиш:

Дўстлик тумани Наврўз маҳалласида ҳам ботулизм касаллиги билан боғлиқ ўлим ҳолати қайд этилди.

Наврўз маҳалласида яшовчи Абдулла Ғайбуллаевнинг таъкидлашича, унинг ўғли ва келини кечки овқатга колбаса ва тухум қовуриб, ўзлари уй шароитида тайёрланган памидор консерва маҳсулотини истеъмол қилган. Шу куннинг ўзида келиннинг тоби қочгач, оила аъзолари тез ёрдамга мурожаат қилишган.

Бемор Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига олиб борилган. Бемор Ҳ.Ғ.да ботулизмнинг оғир аломатлари сезилгач, бемор тез тиббий ёрдам бўлимига ўтказилган. Аммо 7 кунлик кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан бемор вафот этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.