Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар Жиззах ва Сирдарёда давом эттирилади

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар давом эттирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов ва Олий суд раиси Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар жорий йилнинг август ойига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб, мурожаатчилар билан яна бир бор мулоқот ўтказади. Иккинчи даврада гуруҳлар аввал қабул ўтказмаган вилоятга боради ва бу билан гуруҳлар томонидан ҳар бир вилоят фуқаролари қамраб олинади.  

 Бу сафарги манзиллар – Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида, Олий суд раиси Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида жорий йилнинг 1-2 июль кунлари иш олиб боради.  

 Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадваллар орқали танишиш мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.