Козимжон Комилов Олий суд раислигига қайта тайинланди

Улашиш:

13 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 27-ялпи мажлисида Олий суд раиси лавозимига номзодни сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Мазкур лавозимда ишлаган Козимжон Комиловнинг ваколат муддати жорий йилнинг 27 май куни тугаганди.

Сенаторлар президент тақдимномасига кўра, мазкур лавозимга Козимжон Комиловни 5 йил муддатга сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

У ялпи мажлисдаги нутқи давомида вилоят ва туманлар судларининг фаолияти «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифалар бўйича баҳоланишини маълум қилди.

У мазкур лавозимга 2017 йилда тайинланганди. Унга қадар эса Олий хўжалик судига раислик қилган. 2017 йилга қадар Олий суд раиси лавозимида Шоюнус Ғозиев фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 июндан Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилиб, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд жараёнлари соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.