Қуёшда 2017 йилдан буён энг кучли чақнаш қайд этилди

Улашиш:

                                                                         Фото: Report.az
Қуёшда 3 июль куни  Х-синфидаги максимал чақнаш ҳосил бўлди. Бу 2017 йилдан буён энг юқори даража, дейилади «ФИАН» Қуёш рентген астрономияси лабораторияси веб-сайтида.

Қуёш чақнашлари унинг юзасида қора доғлар ҳосил қиладиган магнит майдони айланиб, энергия чиқара бошлагач, юзанинг қизиб кетиши натижасида пайдо бўлади. Улар рентген қуввати билан баҳоланади ва бешта синфга бўлинади: А, B, C, М ва Х. Сўнгги Х синф бу шкаладаги энг кучли энергия ажралиб чиқишини англатади.

Энг кучли энергия 2003 йил ноябрь ойида қайд этилган — Х28 даражада. Янги қайд этилган ҳодиса унчалик катта кучга эга бўлмаган, аммо атмосферанинг юқори қисмига урилиб, Атлантика океанида қисқа тўлқинли радиоалоқалар узилишига олиб келган.

«ФИАН» Қуёш рентген астрономияси лабораториясининг маълумотларига кўра, чақнаш қуёш фаоллигининг жуда кескин ўсиши натижасидир. Ушбу фаолликнинг ўсишига оид ҳеч қандай прекурсорлар кузатилмаган. Қуёшнинг қисқа вақт ичида нисбатан тинч ҳолатдан бундай кескин ҳолатга ўтиши кутилмаган ва башорат қилинмаган ҳол бўлди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.