"Евро-2020" финалида ким ғолиб бўлади? Бу саволга Хабиб Нурмагамедов жавоб берди

Улашиш:

UFC нинг собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов Италия ва Англия терма жамоалари ўртасида кечадиган “Евро-2020” финали олдидан ўз тахминларини билдириб ўтди.

“Охирги марта инглизлар 1966 йилда соврин ютишган. Ўшанда улар жаҳон чемпиони бўлишган. Шундан сўнг улар ҳеч нарса ютишмади. Уларда Стерлинг, Кейн, Маунт, Филлипс, Уокер, Пикфорд каби ажойиб футболчиларга эга ёш жамоа бор. Улар финални ўз уйларида ўтказишади.

Менинг назаримда Италияда имкониятлар яхшироқ. Уларда жуда тажрибали жамоа бор: Бонуччи, Кьеллини, Иммобиле. Аммо менимча бу ўйинда Англия ғалаба қозонса керак, чунки уларда тезлик бор. Умид қиламанки Англия ғалаба қозонади. Менимча, улар бунга муносиб”, - деди россиялик жангчи.

Италия – Англия учрашуви 11 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.