Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Италия (1:1, пенальтилар бўйича 2:3)га қарши Евро-2020 финалидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Мураббий ўйин тугашига бир неча сониялар қолганида майдонга Маркус Рэшфорд ва Жейдон Санчони ташлади ва улар пенальтидан гол ура олишмади. Шунингдек захирадан ўйинга қўшилган Букайо Сака ҳам 11 метрлик нуқтадан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.
"Бу менинг жавобгарлигим. Мен пенальтини ким тепишини танлайман. Ҳозир ҳеч ким уларнинг ўрнида бўлишни хоҳламайди. Жамоа сифатида бирга ютамиз ва ютқазамиз. Улар борларини беришди. Йигитлар бирдамлик кўрсатишди ва буни сақлаб қолиш керак. Биз хафамиз. Ўйлайманки, футболчилар борларини беришди", - дейди Саутгейт.