Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган асли нигериялик футболчилар. Абраҳамдан тортиб Букайо Сакагача

Улашиш:

Нигерия 2022 йилги  Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани энди янгилик эмас, аммо негириялик айрим футболчилар бундан мустасно. Бу ҳақда "Pulse sports" манбаси хабар берди.

Қатарда нигериялик ўйинчилар билан майдонга тушадиган жамоалар бор.

Лагосда туғилган Арнаут Данжума Голландиядаги дебютини 2018 йилда ўтказди ва узоқ танаффусдан сўнг ўтган йили жамоага чақирилди ва Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги учта ўйинда майдонга тушди.

25 ёшли вингер жорий мавсумда «Виллареал» сафида барча мусобақаларда 27 ўйинда 13 та гол ва 4 та голга ассистентлик қилди.

Агар у Луи Ван Гал  томонидан таркибга танланса, бу Данжума учун биринчи халқаро турнир бўлади.

Букайо Сака

20 ёшли Букайо Сака барча мусобақаларда ўнта гол ва бешта голли узатма билан «Арсенал»нинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлди.

У 2020 йилда дебют қилганидан бери Англия терма жамоасида мунтазам ўйнаб келмоқда ва «Уч шерлар» сафида 14 ўйинда 4 та гол урди ва  яна шунча голли узатма берган.

Дарил Дейк

Дарил Дейк 21 ёшли ҳужумчи Америка Қўшма Штатлари терма жамоаси сафида саккизта ўйин ўтказиб, хатто уч бора гол уришга ҳам эришган.

Дейк эндигина январь ойида «Вест Бромвич»га келиб қўшилди, бироқ орадан кўп ўтмай жароҳат олди ва ҳанузгача тузалиб машғулотларга қатнашмаяпти, агар у декабрга қадар ўз спорт формасини тиклай олса жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.

Фикаё Томори

Фикаё Томори Англия терма жамоаси сафида бор-йўғи иккита ўйинга чақирилди аммо «Милан» нинг асосий ҳимоячиси терма жамоада ўйин ўтказмади.

Гарет Саутгейт унга унчалик баҳо бермаётганга ўхшайди, аммо Томори жаҳон чемпионатида ўйнамаслигини ҳали ҳам тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, у Канадада туғилганини инобатга олсак балки у декабргача терма жамоасини бемалол алмаштириб юбориши ҳам мумкин.

Мануэл Аканжи

Мануэл Аканжи Швейцария терма жамоасининг бошланғич футболчиси бўлиб, 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Сербия, Камерун ва Бразилияга қарши ўйнайди.

Аканжи Швейцария терма жамоаси сафида 39 та ўйин ўтказган, шундан 37 тасини асосий таркибда ўтказган ва Дортмунднинг «Боруссия» клубида ажойиб ўйин ўтказган.

Темми Абраҳам

24 ёшли Темми Абраҳам бу мавсумда «Рома» сафида 23 та гол урди ва инглиз ҳужумчилари сони бўйича Гарри Кейндан ортда қолди.

Абраҳамнинг формаси унга кутилмаган вазиятларда жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятини кафолатлаши керак.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.