Йозеф Блаттер: "Жаҳон чемпионатининг Қатарга топширилиши хато бўлган"

Улашиш:

ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттернинг айтишича, 2022 йилги жаҳон чемпионати Қатарга топширилгани хато бўлган.

1998 йилдан 2015 йилгача ФИФАнинг саккизинчи президенти бўлиб ишлаган 86 ёшли мутахассис Швейцариянинг Тагес-Анзеигер газетасига бир қатор мавзулар, жумладан, 2010-йилда Қатарга дунёнинг энг йирик спорт мусобақасини топшириш қарори ҳақида гапирди.
Жорий йилнинг июль ойида фирибгарликда айбланганидан сўнг биринчи интервюсида Блаттер Қатарга овоз бермаганини ва бунинг ўрнига Россия ва АҚШда иккита турнир ўтказиш орқали “тинчлик ишораси”ни кўришни истаганини айтди.
"Қатарни танлаш хато бўлди. Ўшанда биз Ижроия қўмитасида Россия 2018 йилги жаҳон чемпионатини, АҚШ эса 2022 йилги жаҳон чемпионатини қабул қилиши кераклиги ҳақида келишиб олгандик. Агар икки азалий сиёсий рақиб бир мартадан жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганида, бу тинчлик ишораси бўларди. Қатар жуда кичик давлат. Жаҳон чемпионати бунинг учун жуда катталик қилади", – деди Блаттер.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.