Россияда Телеграм ва WhatsApp мессенжерларидаги овозли ва видеоқўнғироқлар қисман чекланди. Роскомнадзор маълумотича, чора жиноятчиларга қарши кураш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари материаллари асосида жорий этилган.
Идоранинг тушунтиришича, ушбу мессенжерлар сўнгги йилларда алдаш, пул ундириш ҳамда Россия фуқароларини қўпорувчилик ва террорчилик фаолиятига жалб қилишда асосий каналлардан бирига айланган.
Россия Рақамли ривожланиш вазирлигига кўра, хорижий мессенжерлардаги қўнғироқлар Россия қонунчилиги талабларига риоя қилинганидан сўнг тикланади.
"Верстка" нашри ёзишича, ушбу чекловлар мамлакатда янги давлат мессенжери — “Макс” ишга тушган пайтга тўғри келган. Мухлисларга кўра, ундаги қўнғироқлар тинглашдан тўлиқ ҳимояланмаган бўлиши мумкин, чунки қонунга мувофиқ ёзувлар алоқа операторлари томонидан олти ой сақланиши шарт.