Тошкентда қўпорувчилик содир этишни режалаштирганлар ушланди (фото)

Улашиш:

Улар «КТЖ»нинг Суриядаги масъулларидан бири «Абу Ахмад узбекий» томонидан бошқарилган бўлиб, гуруҳ аъзолари пойтахтдаги маъмурий бинолар, аҳоли гавжум жамоат жойларида қўпорувчилик ҳаракатлари содир этишни режалаштирганлар ҳамда террорчилик ташкилотлари фаолиятини молиялаштириб келишган.

2022 йилда «Ислом давлати» (ИД) ва «Тавхид ва жиход катибаси» (ТЖК) халқаро террорчилик ташкилотлари (ушбу ташкилотлар фаолияти Ўзбекистон, РФ, АҚШ ва кўплаб Европа давлатлари ҳудудида тақиқланган) жангариларига алоқадор 4 та яширин гуруҳ, якка тартибда радикаллашиб, экстремистик ташкилот ва оқимлар ғояларини тарғиб қилиб келган 10 та «виртуал» гуруҳ ҳамда 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланиб, уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Мазкур шахслар яшаб турган манзилларида экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг ғояларини тарғиб қилиш, янги рекрутларни (номзодлар) ёллаб жангарилар лагерларига юбориш, терроризмни молиялаштириш ҳамда қўпорувчилик ҳаракатларини содир этишга ундаш билан шуғулланиб келганлар.

Хусусан, 2022 йилнинг бошида Тошкент шаҳрида 27 нафар шахсдан иборат  яширин экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйилган бўлиб, гуруҳнинг айрим аъзолари жанговар ҳаракатлар юз бераётган ҳудудларга боришни режалаштирган ва халқаро террорчилик гуруҳларини молиялаштириш билан шуғулланиб келганлар. Ҳозирги вақтда ИИВ Тергов Департаменти томонидан ушбу гурҳнинг 11 нафар аъзоларига нисбатан ЖКнинг 216, 2441 ва 2442 -моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида, Тошкент вилоятида яшовчи, 2001 й.т. «А.Ш.» қўлга олиниб, у Сурия ҳудудидаги фаолият олиб бораётган «ТЖК» халқаро террорчилик ташкилоти ғоявий раҳнамоси А.Хамрабуваевнинг (тахаллуси «Ахлуддин Навкотий», Кирғизистон фуқароси) кўрсатмаси асосида, Тошкент шаҳрида яшовчи 9 нафар шахслардан иборат яширин жамоат ташкил этган бўлиб, уларнинг айримлари Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида яшовчи, 18-27 ёш оралиғидаги, айримлари мактаб ўқувчилари ҳисобланган 10 нафар шахслардан иборат «ТЖК»нинг 2 та яширин гуруҳи аниқланган. Ушбу гуруҳлар фаолияти «КТЖ»нинг Суриядаги масъулларидан бири «Абу Ахмад узбекий» томонидан бошқарилган бўлиб, гуруҳ аъзолари пойтахтдаги маъмурий бинолар, аҳоли гавжум жамоат жойларида қўпорувчилик ҳаракатлари содир этишни режалаштирганлар ҳамда террорчилик ташкилотлари фаолиятини молиялаштириб келишган.

Кечиктириб бўлмайдиган тезкор-тергов тадбирлар натижасида гуруҳ аъзоларидан қўлбола портловчи қурилма таркибий қисмлари ва ниқобловчи буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ниқобловчи буюмлар ва портловчи қурилма қисмлари:

Гуруҳ аъзоларига нисбатан ИИВ Тергов Департаменти томонидан ЖКнинг 155, 2441 ва 2442-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.