Эксклюзив: Жиззахда террорчилик ташкилоти таркибига кирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Улашиш:

2021 йилнинг 23 март куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар жараёнида Сурия Араб Республикасида қўним топган “Тавхид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти таркибига чиқиб кетишни режалаштираётган Жиззах вилоятининг Арнасой ва Мирзачўл туманларида яшовчи бир гуруҳ шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур фуқаролар хорижда бўлиши давомида Интернет тармоғи орқали террорчилик тузилмалари ёлловчиларининг таъсирига тушиб, яшаш манзилларида ноқонуний диний йиғинлар ташкил қилган ҳолда, атрофдагиларга тақиқланган бузғунчи ғояларни тарғиб қилиб келганлар.

Ҳозирда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.