ДХХ террорчилик ташкилотлари ғояларини қўллаб-қувватлаган 12 нафар фуқарони қўлга олди

Улашиш:

ДХХ Самарқандда террорчилик ташкилотларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаб келган 12 нафар фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум бўлишича, Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро Н.Ж. ижтимоий тармоқда 12 нафар маҳаллий фуқародан иборат виртуал жамоат тузган ҳамда террористик ташкилотлар ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам равишда жамоат аъзолари бир-бирига тарқатиб, муҳокама қилиб келган.

Натижада, жамоат аъзоларининг 8 нафари Сурия давлатига бориб халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган.

Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.