Сурхондарёда ёшларнинг хориждаги ноқонуний ҳужраларда диний таълим олишларига кўмаклашиб келган шахслар қўлга олинди

Улашиш:

2021 йилнинг 22 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ижтимоий тармоқлар орқали ақидапарастлик, экстремистик ҳамда террорчилик ғоялари тарғиботи билан шуғулланиб келган шахсларнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди.

Сурхондарё вилояти Денов туманидан бўлган «У.Я.», «А.Я.» ва уларнинг Тошкент шаҳридаги жиноий шериклари «Д.Т.», «У.Қ.» маҳаллий ёшларнинг, шу жумладан, вояга етмаган мактаб ўқувчиларининг Миср Араб Республикасида ноқонуний ҳужраларда диний таълим олишларига кўмаклашиб, диний экстремистик оқим тарафдорларининг кўпайишини қўллаб-қувватлаб келган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.