Маълумки, бугунги энергетика тузилмаларининг ўнлаб йиллар олдин қурилган ва ўнлаб йиллар таъмирланмаган инфратузилма эскириб кетган, бунинг барини эпақага келтириш, қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларни амалга ошириш, қуёш панеллари ишлаб чиқаришни молиялаштириш, гидроэлектр станция қурилишини учун эса ўзига яраша маблағ керак.
Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган энергия учун тўловларини ўз вақтида тўлаб келинади, яъни тўлов интизоми олти йиллар олдингига нисбатан тубдан ўзгарганлигини эътироф этиш лозим. Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажармасдан, истеъмол қилган энергиясининг пулларини ўз вақтида тўламайдиганлар ҳам талайгина.
Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан юридик ва жисмоний шахслардан ижро ҳужжатларига асосан жорий йил бошидан Энергия ресурсларидан қарздорлиги учун 354 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 7 млрд. 450 млн. сўм амалда ундирилди. Шунингдек, қарздолик эвазига 25 та 851 млн. сўмлик мулклар хатланиб, 10 та 294 млн. сўмлик мулклар электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.
Мисол учун, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан «Имон бахт» МЧЖ дан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фойдасига 45 млн. сўм қарз кўрилган чоралар натижасида тўлиқ ундириб берилди.
Ушбу ундирилган пуллар келгусида мамлакатимиз энергетика тузилмаларини модернизация қилинишида хизмат қилади.