Бахмалда бир ярим миллиард сўм коммунал қарздорликлари мажбурий ундирилди

Улашиш:

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга қарамасдан бугунги кунда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қонунбузарликлар салмоғи ортиб бормоқда.

Маълумки, бугунги   Энергетика тузилмаларининг ўнлаб йиллар олдин қурилган ва ўнлаб йиллар таъмирланмаган инфратузилма эскириб кетган, бунинг барини эпақага келтириш, қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларни амалга ошириш,  қуёш панеллари ишлаб чиқаришни молиялаштириш, гидроэлектр станция қурилишини учун эса ўзига яраша маблағ керак. 

Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган энергия учун тўловларини ўз вақтида тўлаб келинади, яъни тўлов интизоми олти йиллар олдингига нисбатан тубдан ўзгарганлигини эътироф этиш лозим. Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажармасдан, истеъмол қилган энергиясининг пулларини ўз вақтида тўламайдиганлар ҳам талайгина.

Бюронинг Бахмал туман бўлими томонидан юридик ва жисмоний шахслардан ижро хужжатларига асосан  жорий йилнинг 8 февраль кунидан энергия ресурсларидан қарздорлиги учун 382 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 1 млрд. 575 млн. сўм амалда ундирилди. Шунингдек, 14 та ижро иши бўйича мавжуд қарздорлик қарздорларнинг иш ҳақига қаратилди.  

Ушбу ундирилган пуллар келгусида мамлакатимиз энергетика тузилмаларини модернизация қилинишида хизмат қилади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.