Ш.Рашидов туманида 665 млн. сўм энергия ресурсларидан қарздорликлар ойлик иш ҳақларидан ундирилади

Улашиш:

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга қарамасдан бугунги кунда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қонунбузарликлар салмоғи ортиб бормоқда.

Маълумки, бугунги  Энергетика тузилмаларининг ўнлаб йиллар олдин қурилган ва ўнлаб йиллар таъмирланмаган инфратузилма эскириб кетган, бунинг барини эпақага келтириш, қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларни амалга ошириш,  қуёш панеллари ишлаб чиқаришни молиялаштириш, гидроэлектр станция қурилишини учун эса ўзига яраша маблағ керак.

Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган энергия учун тўловларини ўз вақтида тўлаб келинади, яъни тўлов интизоми олти йиллар олдингига нисбатан тубдан ўзгарганлигини эътироф этиш лозим. Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажармасдан, истеъмол қилган энергиясининг пулларини ўз вақтида тўламайдиганлар ҳам талайгина.

Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими томонидан юридик ва жисмоний шахслардан ижро ҳужжатларига асосан  жорий йилнинг 8 февраль кунидан Энергия ресурсларидан қарздорлиги учун 928 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 13 млрд. 33 млн. сўм амалда ундирилди. Шунингдек, 30 та ижро иши бўйича 664 млн. 800 минг сўм қарздорлик қарздорларнинг иш ҳақига қаратилган бўлса, 5 та 26 млн. сўмлик мулклар хатланиб, савдога чиқарилган.  

Ушбу ундирилган пуллар келгусида мамлакатимиз энергетика тузилмаларини модернизация қилинишида хизмат қилади.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.