«Насаф» 9 киши бўлиб ўйнаган «Ас-Садд»ни енга олмади

«Насаф» 9 киши бўлиб ўйнаган «Ас-Садд»ни енга олмади

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Қаршининг «Насаф» клуби Қатарнинг «Ас-Садд» жамоаси билан баҳс юритди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида қатарликлар ҳимоячиси Абдулкарим Ҳассан дарвозабон билан бирга бир чиқиб кетаётган «Насаф» футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди ва қизил карточкага олди. 31-дақиқада қаршиликларнинг бурчак зарбасидан кейин Педро Корреа ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Иккинчи бўлимда бир киши кам бўлиб ўйнаётган рақиблар мувозанатни тиклашди. Кўп ўтмай, 63-дақиқада Педро Корреа иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан ҳайдалди. Қолган ярим соат мобайнида «Ас-Садд» 9 киши бўлиб ўйнади. «Насаф» бу имкониятдан фойдалана олмади.

ОЧЛ

1-тур баҳси

«Ас-Садд» — «Насаф» 1:1

Голлар: 0:1 — 31 Педро Корреа (автогол), 1:1 — 55 Буалим Ҳуҳи.

«Ас-Садд»22. Мишаал Баршам, 2. Педро Корреа, 3. Абдулкарим Ҳассан, 5. Жунг Ву Юнг, 8. Али Асад (6. Тариқ Салмон, 68), 16. Буалим Хухи, 15. Акром Афиф (20. Салим ал-Ҳажри, 81), 17. Гильерме Торрес, 19. Санти Касорла, 10. Ҳасан ал-Ҳайдос (7. Муҳаммад Ваад Альбаяти, 68), 11. Бағдод Бунежа.

«Насаф»: 1. Умиджон Эргашев, 8. Дилшод Саитов, 92. Умарбек Эшмуродов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 2. Алибек Давронов, 7. Шароф Муҳитдинов (18. Баҳром Абдураҳимов, 67), 20. Шаҳзод Акрамов (17. Суҳроб Нуруллоев, 46), 88. Марко Станоевич, 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров, 99. Семир Смайлагич (10. Ҳусайн Норчаев, 54).

Огоҳлантиришлар: Семир Смайлагич (11), Суҳроб Нуруллоев (50), Алибек Давронов (61), Педро Корреа (61).

Четлатишлар: Абдулкарим Ҳассан (26), Педро Корреа (63).