Баҳрайннинг «Ал-Муҳаррақ» ва Қаршининг «Насаф» жамоалари ўртасидаги ОФК Кубоги финал учрашуви ниҳоясига етди.
Мезбонлар учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Муҳмуд Ал-Мардининг чиройли голи эвазига ҳисобда олдинга ўтиб олди.
Сўнг «Насаф» бир қатор қулай вазиятларни голга айлантира олмади. Иккинчи бўлим охирларида эса яна мезбонлар кетма-кет иккита гол уриб, ҳисобни йирик - 3:0 кўринишига келтириб қўйишди.
Шу тариқа «Насаф» ОФК Кубогидаги иккинчи ғолиблигини қўлга кирита олмади.