Xiaomiнинг биринчи планшети тақдим этилди

Улашиш:

Xiaomi компанияси ўзининг биринчи планшети — Redmi Padни Ҳиндистонда тақдим этди.

Планшет корпуси тўлиғича алюминийдан ишланган, шунинг учун iPad Air каби енгил — 465 г. IPS-дисплейи — 10,6 дюймли, янгиланиш суръати — 90 Гц, тасвир имконияти — 2К.

Фото: Gizmochina

Redmi Pad ушбу қурилмага қўшиб дебют қилган Helio G99 (ишлаб чиқарувчи — MediaTek) процессорида ишлайди. Планшет хотираси: оператив — 6 ГБ, доимий — 128 ГБгача. Хотирани microSD-карта билан ошириш мумкин.

Камера: асосий — 8 Мп, селфи — 8 Мп. Аккумулятор — 8000 мАс, қувватлагич — 18 Вт.

Фото: Gizmochina

Нархлар:

  • 3/64 ГБ — 11 700 ҳинд рупийи (145 доллар атрофида)
  • 4/128 ГБ —13 500 ҳинд рупийи (165 доллар атрофида)
  • 6/128ГБ — 15 300 ҳинд рупийи (188 доллар атрофида).

Камера: асосий — 8 Мп, селфи — 8 Мп. Аккумулятор — 8000 мАс, қувватлагич — 18 Вт.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.