БААга саёҳат қилувчи ўзбекистонликлар сони 23% га ошди

Улашиш:

2025 йилнинг январ–апрель ойларида Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари сони 58,8 минг нафарга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,2 минг нафарга ёки 23,4 фоизга кўп.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, БАА Ўзбекистон фуқаролари учун сайёҳлик мақсадида энг кўп ташриф буюрилаётган давлатлардан бирига айланмоқда.

Сафар мақсадлари бўйича тақсимот:

  • Сайёҳлик — 51 610 нафар

  • Қариндошларни йўқлаш — 6 415 нафар

  • Хизмат сафари — 480 нафар

  • Даволаниш — 178 нафар

  • Таълим (ўқиш) — 93 нафар

Экспертлар фикрича, саёҳатчилар сони ортишига визасиз режим, авиақатновлар сонининг кўпайиши ва БААдаги туризм инфратузилмасининг жозибадорлиги омил бўлмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.