NestОne қурилишида 739 ишчига вақтида маош берилмагани аниқланди

Улашиш:

NestОne биноси олдида одамлар тўпланиши билан боғлиқ ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш давомида бугун, 17 май куни NestОne осмонўпар биносида Оzguvn mimarlik inshaat МЧЖ ХКнинг 312 нафар ишчиси ҳамда Оzguven tasarim mimarlik insaat sanayi ve ticar ПУнинг 427 нафар ишчиси 2022 йил апрель ойи учун иш ҳақлари вақтида тўланмагани аниқланган. Бугуннинг ўзида муаммо ҳал қилинган.

Келгусида бундай қонунбузилишларга йўл қўймаслик борасида юқоридаги хорижий корхона раҳбари Гувен Меҳметра номига ёзма кўрсатма берилган.

Эслатиб ўтамиз, MURAD BUILDINGS компанияси асосчиси Мурод Назаров ўз Instagram саҳифасида бу ҳолатга изоҳ берганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.