«Пандора архиви»да вазир Сардор Умурзаковнинг турмуш ўртоғи исми очиқланди. Вазирлик бу ҳолатга изоҳ берди

Улашиш:

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг турмуш ўртоғи Нодира Умурзакова ва қайнотаси Марлен Азизов исмлари «Пандора архиви»да ҳам очиқланган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Марлен Азизов 90 йилларда Россия ва қатор Европа мамлакатларида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган. Нодира Умурзакова эса ҳеч қачон тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаган ва чет элдаги қандайдир актив ёки кўчмас мулкнинг бенефициари ёки мулкдори бўлмаган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, “Pandora Papers” ҳужжатларида унинг исми келтирилиши Марлен Азизовнинг оила аъзоси сифатида хато кўрсатилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳозирда бундай ноаниқлик сабаби ўрганилмоқда.

Рўйхатда, шунингдек, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовнинг турмуш ўртоғи Рано Раматованинг номи ҳам келтирилган, «бу ахборот ёлғон бўлиб, ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди». OCCRP эса мамлакатдаги йирик бизнес лойиҳаларидан бирида унинг махфий ролини қайд этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.