Ҳукумат комиссиясининг Жиззах вилоятида тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди (видео)

Улашиш:

Жиззах вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссиясининг раиси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг топшириғига мувофиқ йиғилиш ўтказилди.

         

Унда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бахтиёр Рахимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Жиззах вилоятида инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, экспортга юклаш кўрсаткичларини бажариш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда амалий ёрдам бериш мақсадида иштирок этишди. 

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, шаҳар ва туман прокурорлари, ички ишлар бўлими, давлат солиқ инспекцияси, соҳа масъул идоралари ҳамда тадбиркорлар қатнашди.

Учрашувда тадбиркорлар томонидан ҚҚС тўловларини қайтариш талаб этилаётган экспортчи корхоналар билан боғлиқ 7 та, электр энергияси тармоғига уланиш бўйича 8 та, кредитлар ажратишга оид 31 та, ПФ-6091-сонли Президент Фармойишига мувофиқ, талаб этилаётган айланма маблағ суммаси ажратилиши бўйича 8 та, табиий газ тармоғига уланиш юзасидан 5 та, йўл таьмирлаш масаласида  8 та, юридик ҳужжатлар билан боғлиқ масалаллар  7 та, импорт божхона, солиқ  масалалари бўйича 9 та, лицензия билан боғлиқ 9 та, хорижий мутахассислар ва асбоб-ускуналар билан боғлиқ муаммо  1 та, ер ва бино ажратиш масаласи 6 та ва бошқа масалаларда 15 та мурожаатлар бўлди.

Мурожаатлар ва вилоятда фаолият юритаётган, экспортёр корхоналар, инвестицион лойиҳа эгалари, инвесторлар ва бошқа тадбиркорлар муаммолари ўрганилиб, улар томонидан кўтарилган масала ва таклифларни кўриб чиқиш юзасидан тегишли масъул шахслар ҳамда идораларга топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.