Ўзбекистон Ҳиндистондан олти маҳсулотни импорт қилишга рухсат берди

Улашиш:

Жорий йилнинг 28 июл куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазири Нарендра Сингх билан музокаралар ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон 6 турдаги ҳинд маҳсулотларини, жумладан банан, манго, соя ва гуручни импорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаларини тақдим этди.

Ўз навбатида, Ҳиндистон томони узум, анор, олма, хурмо, қалампир, помидор, бодом ва тарвуз каби ўзбек агросаноат маҳсулотларига рухсат бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Музокараларда айрим қишлоқ хўжалиги компанияларининг инвестиция режалари билан боғлик масалалар ҳам муҳокама қилинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.