BMB Trade Group Венгриянинг «КИТЕ» компанияси билан Бахмал туманида интенсив боғлар бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Улашиш:

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда иқтисодий соҳадаги амалий ҳамкорлик - қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун молиявий механизмлар ва қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу куни ўтказилган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми доирасида ўзбекистонлик тадбиркорлар Венгрия ташқи савдо ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто бошчилигидаги 60 дан ортиқ венгер компания вакиллари билан «B2B» ва «G2B» шаклидаги музокаралар ҳам ўтказилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг октябрь ойида икки мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлари имзолаган келишувлари орасида BMB Trade Group ҳамда венгриялик «КИТЕ» компаниялари Бахмал туманида интенсив боғлар ташкил этиш бўйича қўшма инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишган.

Бугунги Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида «КИТЕ» компанияси билан навбатдаги музокаралар ўтказилди ҳамда Continest Zrt ва Urbán Édesipari Kft компаниялари билан ўрнатилган ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мазкур ҳамкорлик доирасида миллий иқтисодиётга хорижий сармоялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш, юқори сифатли, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини Европа бозорларига етказиб бериш кўзда тутилган.

Умуман олганда, венгриялик ҳамкорлар билан амалга оширилаетган қўшма лойииҳалар Ўзбекистон-Венгрия мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни келажакда янада кенгайтиришга хизмат қилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.