Қирғизистоннинг Талас вилоятидан Тошкент вилоятига қадар туннель қуриш таклиф этилмоқда

Улашиш:

Қирғизистоннинг Талас вилоятидаги Аманбаево қишлоғидан Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятига қадар бўлган туннель қуриш лойиҳасини қайта тиклаш ишлари муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Қириғизистон президентининг Таласдаги ишончли вакили Бакитбек Нарбековга таяниб Turmush нашри хабар берди — дея ёзмоқда 'Daryo.uz'.

Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқилган, аммо амалга оширилмай қолиб кетган.

«Биз лойиҳани тиклаш бўйича инвесторларни қидиряпмиз. Туннелнинг узунлиги 5,7 километрни ташкил этиши керак, шунда Талас ва Тошкент ўртасидаги масофа 630 километрдан 120 километрга қадар қисқаради. Бу йўлни жуда қисқартиришга хизмат қилади. Ҳозирда Талас вилоятининг фақатгина Қозоғистон билан иқтисодий алоқаси бор. Аммо туннель қурилгач, Ўзбекистон билан савдо, туризм ва бошқа масалаларда ҳамкорлик қила олади. Тошкент вилоятида 18 та туман бор, аҳолиси 8 миллионга яқин. Биз учун бу янги бозорга айланади. Туннель лойиҳасини амалга ошириш учун 1 миллиард қирғиз соми (қарийб 11,8 миллион доллар) керак бўлади», — дейди Нарбеков.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.