Туркиядан Ўзбекистонга 34 ёшли Ўғилхон Салиева депортация қилинди. У одам савдоси жиноятида айбланиб, қидирувда бўлган.
Маълумотларга кўра, Салиева чет элда қонунбузарликка қўл урган, ўзбекистонлик фуқароларнинг шахсий ҳужжатларини олиб қўйиб, уларни шаҳвоний мақсадларда эксплуатация қилган.
Истанбулдаги Ўзбекистон бош консулхонаси мазкур ҳолатни тасдиқлаб, Салиевани Ўзбекистон ҳудудига депортация қилиш чоралари амалга оширилганини маълум қилди.
Жабр кўрган фуқароларга Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилиш тавсия этилади. Шунингдек, маълумот ва ёрдам учун бош консулхона билан боғланиш мумкин.