Марказий сайлов комиссияси сайловчилар реестрига ўзгартиришлар киритишни бошлагани хабар қилинмоқда.
Украина собиқ президенти Петро Порошенконинг маълум қилишича, 2025 йил 26 октябрь куни мамлакатда сайловлар бўлиб ўтиши кутилмоқда. У бу маълумотни Президент офисидаги манбалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва сайлов бюллетенларини тайёрлаётган “Украина” босмахонасидан олганини таъкидлаган.
Шунингдек, собиқ президентнинг сўзларига кўра, Адлия вазирлиги Берлинда биринчи офисини очмоқда ва бундай ҳаракатлар фақат сайловларга тайёргарлик билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Украинадаги сайловлар Трампнинг “тинчлик режаси” лойиҳасида ҳам тилга олинган бўлиб, унга кўра президентлик сайлови август охирида, парламент ва маҳаллий кенгаш сайловлари эса 26 октябрда ўтказилиши режалаштирилган.
Расмий манбаларни кузатинг ва текширилмаган хабарларга ишонманг!