Суд ҳукмига асосан фуқаро 3 кунда иш жойига тикланди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш ва қонун устуворлигига эришиш учун қатъий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 17.07.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, даъвогар К.Гни АТ Халқ банки Бахмал туман филиалига ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати 22.07.2024 йилда келиб тушган.

Мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлари дархол ижрога қаратилиши лозимлиги сабабли, ижро ҳужжати келиб тушган кундан бошлаб 3 кун муддатда даъвогарни суд қарорида кўрсатилган лавозимга тикланиши таъминланди.

Бюро органлари томонидан бундай ижро ҳужжатлари ижросига алохида эътибор берилиб, дархол ижро этилиши учун барча мажбурий ижро харакатларини амалга ошириб келмоқда.

 

МИБ Жиззах шаҳар бўлими

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.