Жиззахда қизларни Туркияга фоҳишалик учун юбормоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди

Улашиш:

Ш.Зафарова (исми-шарифи ўзгартирилган), дастлабки терговда қисми алоҳида иш юритувига ажратилган Туркия давлати фуқароси бўлган “Маҳмуд” исмли шахс билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, “Маҳмуд” билан биргаликда ундан олган 1000 АҚШ доллари миқдоридаги қарзи эвазига унга Ўзбекистондан қизлар топиб бериши ва Туркияга жўнатиши, “Маҳмуд” эса уларни Туркияда кутиб олиб, улардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиб фохишаликка жалб қилиши борасида жиноий режа тузишган.

Ушбу режага кўра, 2021 йил апрель ойининг ўрталарида Дўстлик туманида яшовчи 2000 йилда туғилган Болиева Маҳлиё ва Жиззах шаҳри Иттифоқ маҳалласида яшовчи Камила исмли қизларни излаб топиб, уларга Туркия давлатига бориб фохишалик билан шуғулланса бир кунда 300-400 АҚШ долларидан пул топишларини ва оқибатда катта миқдорда пул ишлаб бойиб кетишларини, Туркияга боришлари учун йўл ҳаражатларини ўзи тўлашини айтиб алдаб, улар билан Туркияга жўнатгани ва иш топиб бергани эвазига “Маҳмуд”га пул ишлаб беришлари ҳақида оғзаки келишиб, уларни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун ёллаб, Камиланинг чет элга чиқиш учун махсус фуқаролик паспорти йўқлиги сабабли уни Туркияга жўнатишни кейинроққа қолириб, Болиева Маҳлиё учун эса “Маҳмуд” исмли шахснинг ёрдами билан “Тошкент-Истамбул” авиарейсига чипта олишга эришиб, 2021 йил 30 апрель куни соат 10-00 ларда Болиева Маҳлиёни Туркия давлатига жўнатиб юбориш учун йўловчи автомашинада уни Тошкент халқаро аэропортига олиб кетаётган пайтида Дўстлик тумани ҳудудидаги “Манас-14” ЙПХ масканида Жиззах вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ушланган ва ундан М.Болиеванинг номига расмийлаштирилган авиачипта ҳамда ишга алоқадор бошқа буюмлар ашёвий далил тариқасида олинган.

Суд мажлисида Ш.Зафарова судда, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қуйидагиларни маълум қилди...

­­- 2016 йилда Туркиянинг Истамбул шаҳрига ишлаш учун бордим. Ўшанда “Маҳмуд” исмли турк фуқароси билан танишиб қолдим. Орадан анча вақт ўтганидан сўнг “Маҳмуд”нинг қўшмачилик билан шуғулланишини билдим. Уйимга қайтиш олдидан “Маҳмуд”дан 1000 АҚШ доллори миқдорида қарз олиб, 2017 йил февраль ойида Ўзбекистонга қайтиб келдим. 2020 йил декабрь ойида “Маҳмуд” менга қўнғироқ қилиб, 1000 АҚШ доллари қарзини сўради. Менга агарда пулни қайтара олмасам Ўзбекистондан унга фохишаликда фойдаланиши учун қизлар топиб жўнатишимни таклиф қилди. Шунда мен “Маҳмуд”нинг таклифига рози бўлиб, у билан қизларни қандай жўнатиши ҳақида келишиб олдим. Кейин мен Туркияга яъни “Маҳмуд”га жўнатиш учун қизлар қидира бошладим. 2021 йил апрель ойининг бошларида бир танишимнинг тўйидан қайтаётган пайтимда, Ш.Рашидов тумани ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг ёнидаги автобекатда Болиева Маҳлиё ва Камила исмли қизлар билан танишиб қолиб, уларнинг оилавий аҳволи яхши эмаслигини, моддий томондан қийналиб қолганини билганимдан сўнг уларга Туркияга бориб ишлашни таклиф қилиб, Туркияда танишлари орқали иш топиб беришимни, у ерда фохишалик қилиб кунига 300-400 АҚШ доллари топишларини ва тезда бойиб кетишларини, Истамбулда уларни танишим кутиб олишини, йўл ҳаражатларини ҳам ўзи кўтаришини айтдим. Шунда улар менинг гапларимга ишониб Туркияга боришга рози бўлди.

Зохидова Шарофат Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б,е” бандлари билан айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 57-моддасига асосан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

 

Лутфулла Мамаражабов

Жиззах вилоят судининг судьяси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.