Ўзбекистонда чанг бўронлари сўнгги пайтларда тез-тез содир бўлмоқда. Бунинг сабаби нима? Ўзгидромет мутахассислари Ўзбекистонда чанг бўронларининг ташқи ва ички омиллари ҳақида гапириб беришган.
Ўтган йилнинг 11 сентябрида ғарбий ҳаво фронтининг кириб келиши туфайли шамол тезлиги 15 м/с гача кучайганида, Ўзбекистон ҳудудларини қамраб олган чанг бўрони ҳамманинг ёдида. Ўшанда пойтахт бир ҳафта давомида том маънода қалин чанг қатлами билан қопланган эди.
Содир бўлган воқеалардан сўнг Ўзгидромет Ўзбекистонда чанг бўронларини келтириб чиқарадиган иккита омилни аниқлаган.
Мамлакатимизда чанг бўронларини келтириб чиқарадиган ташқи омиллар:
глобал иқлим ўзгариши сабабли қўшни мамлакатлар – Қозоғистон, Туркманистон ва Афғонистонда ёғингарчиликнинг кескин камайиши;
сув ҳавзаларининг қуриши боис, суғориладиган ерларнинг деградацияси қўшни мамлакатларда чўлланишни кучайтирган, кучли шамоллар қум ва чангни кўтариб, Ўзбекистон ҳудудига олиб кирмоқда;
Туркманистон ва Шимолий Афғонистоннинг чўл ҳудудларидан қум ва чанг шамол ("Афғонистонлик" деб аталади) орқали Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига кўчмоқда.
Чанг бўронларининг пайдо бўлишига таъсир қилувчи ички омиллар:
мамлакат ичидаги чўлланиш ва яйлов деградациясининг ортиши;
қурилиш майдончаларининг кўпайиши туфайли шамол фонида чанг ва қум заррачалари ҳавога кўтарилмоқда№
саноат корхоналари ва автомобиллар томонидан зарарли буғларнинг атмосферага чиқарилиши.