Жиззахда “2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг муҳокамаси ўтказилди

Улашиш:

Жиззах вилояти ҳокимлигида "2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисида"ги қонуни лойиҳасини муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда Сенат аъзолари, депутатлар, Молия вазири ўринбосари, вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, вилоят бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 1 ноябрь куни ўтказилган йиғилишда 2022 йил учун Давлат бюджети параметрлари лойиҳаси, макроиқтисодий барқарорликни ва бюджет харажатларининг самарадорлигини таъминлаш, солиқ ва божхона тушумларини ошириш, энергия бозорини босқичма-босқич эркинлаштириш, давлат корхоналарининг трансформацияси ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Муҳокама юзасидан йиғилишда Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев, вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Абдували Мустанов, вилоят молия бошқармаси бошлиғи Акбар Рахматуллаев сўзга чиқишди.

Мазкур йиғилишда 2022 йилда Давлат бюджети лойиҳасида макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва бюджет параметрлари ижросини таъминлаш ҳамда бюджет ҳаражатлари самарадорлигини ошириш юзасидан вазифалар белгиланганлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда "Очиқ бюджет" (https://openbudget.uz/) ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида ташаббуслар молиялаштирилаётганлиги, ҳудудлардаги муаммоларни ҳал қилиш учун бу имкониятдан фойдаланишда депутатлар ҳам фаол бўлишлари кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, депутатлар маҳаллий бюджет ҳаражатлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоблар олдилар.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.