Исроил армияси (ЦАХАЛ) "Ҳизбуллоҳ" шиа ҳаракатининг моддий-техника таъминоти штаби бошлиғи Суҳайл Ҳусайн Ҳусайнийнинг ўлдирилгани ҳақида хабар берган.
Ҳусайний Бейрутга ҳаво ҳужуми натижасида йўқ қилинган.
ЦАХАЛга иқтибос келтирган The Times of Israel маълумотларига кўра, у "Ҳизбуллоҳ"га Эрон қуролларини етказиб беришда бош рол ўйнаган, шунингдек, Ливан террор ташкилоти бўлинмалари ўртасида қурол-яроғларни тақсимлаш учун жавобгар ҳисобланган.
Бундан ташқари, моддий-техник таъминот штаби бошлиғи бюджетни тузиш учун масъул бўлган ва ташкилотнинг энг муҳим операциялари, хусусан Ливан ва Суриядан Исроилга қарши террорчилик ҳужумлари логистикаси учун масъул бўлган.
Эслатиб ўтамизки, сентябрь ойида Бейрутга қилинган ҳужум пайтида Исроил Ҳизбуллоҳнинг юқори ҳарбий раҳбариятида хизмат қилган Иброҳим Акил ва “Радван” қўмондонларини йўқ қилганди.