АҚШда биринчи марта одамга тўлақонли механик титан юрак трансплантацияси амалга оширилди

Улашиш:

Техас юрак институти ва АҚШдаги BiVACOR олимлари биринчи марта одамга тўлақонли механик титан юрак трансплантациясини ўтказишган.

Титан органи вақтинчалик ечим бўлиб, бемор тўлақонли донор юракни кутаётганда ўзига хос "трансплантация кўприги" вазифасини бажаради.

Қурилма титандан яратилган ва фақат битта ҳаракатланувчи қисмга эга бўлган бивентрикуляр роторли насосдир. Титан насоси магнитга боғлиқ ротор ёрдамида қонни ҳайдаш орқали юракнинг иккала қоринчасини ҳам тақлид қилишга қодир.

Титан юракнинг оғирлиги кам, деярли эскирмайди ва бир дақиқада 12 литргача қонни ҳайдайди. Бу катталар эркакнинг фаол яшаши ва ҳатто спорт билан шуғулланишига имкон бериш учун етарлидир.

Олимлар клиник синовларни давом эттиришни ва биринчи беморни кузатишни режалаштирмоқдалар. Шунингдек, улар тадқиқотга оғир юрак етишмовчилиги бўлган яна тўрт кишини жалб қилишмоқчи.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.