ЖССТ пандемия тугашига ишора қилди

Улашиш:

Коронавирус пандемияси 2022 йилда ниҳоясига етиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг махсус вакили Мелита Вуйнович шундай баёнот берди.

Вуйновичга кўра, «омикрон» тўлқинлари босилганидан сўнг янги касалланиш ўчоқлари пайдо бўлмаслиги мумкин. Бироқ бу вирус батамом йўқолиб кетишини англатмайди.

«Омикрон» бутун Ер шарини айланиб чиққанидан улкан касалланиш ўчоқларини бошқа кўрмаймиз деган яхши гумондамиз», — таъкидлади Россиядаги махсус вакил.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.