Баҳодир Жалолов даҳшатли нокаут қайд этди! (видео)

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Бугун, 11 июнь тонгида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (10-0-10) Нью-Йоркда ташкил этилган профбокс кечасининг марказий жангида рингга кўтарилди.

Унга бу сафар профрингдаги анча жиддий рақиб – конголик Жек Муловей (11 жанг, 7 нокаут) қаршилик кўрсатди.

Баҳодир дастлабки раунддан ташаббусни ўз қўлига олди ва иккинчи раундга келиб кетма-кет аниқ зарбалари билан рақибини қийин аҳволга сола бошлади. Олтинчи раунд сўнгида рақиб рингга қулади, нокдаун. Жангнинг сўнгги – саккизинчи раундида Жалоловнинг чап қўлдан берган даҳшатли зарбаси Жек Муловейни чуқур нокаутга учратди.

Шу тарзда "BIG UZBEK" (Жалоловнинг рингдаги тахаллуси) профрингдаги 11-жангини ҳам нокаут билан якунлади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг