Ҳамюртимиз Иқболжон Xолдаров навбатдаги жангини ўтказди.
Супер ярим ўрта вазн тоифасидаги проф боксчимиз Иқболжон Холдаровнинг Мариeл Бустамантега қарши жанги муддатидан аввал тугади. 6 раундга мўлжалланган баҳс 3-раундда ҳакам томонидан тўхтатилди.
Бу орқали Иқболжон проф рингдаги тўртинчи жангида тўртинчи ғалабасига эришди.
Бустаменте эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди. Рақиб бунгача 8 марта жанг ўтказиб, уларнинг 7 тасида ғалаба қозонганди (6 та нокаут). 1 та жанг эса дуранг билан тугаганди.