Gilead Sciences компанияси ОИВга қарши дорини тақдим этган. У клиник синовлардан ўтган ва маълум бўлган муқобиллардан энг самаралиси эканлигини исботлаган.
Дори "Ленакапавир" деб аталади. Клиник синовларнинг учинчи босқичидан сўнг, олимлар йилига икки марта қабул қилинадиган препарат ОИВ тарқалишининг 100% олдини олади, деган хулосага келишган.
Шифокорларнинг фикрига кўра, янги дори ҳужайра даражасида инсон танасида инфекциянинг назоратсиз кўпайишига тўсқинлик қилади. Шундай қилиб, агар ОИВга салбий натижаси бўлган одам препаратни шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилса, жинсий алоқада вирусни юқтириш хавфи 100% га камаяди.
Самарадорлик бўйича тадқиқотлар ОИВ даҳшатли куч билан тарқаладиган мамлакатларда, хусусан Африка ва Жанубий Америкада олиб борилмоқда. Бир йиллик синовлардан сўнг, синовдан ўтган 2134 аёлдан ҳеч бири ОИВ билан касалланмаган.
Препаратнинг ножўя таъсири ҳам топилмаган. Препарат ОИВ профилактикаси бўйича бошқа маълум муқобиллар - "Трувада" ва "Дескови" дори-дармонлари билан бир вақтда синовдан ўтказилган ва улар энг ёмон натижаларни кўрсатган.
Эслатиб ўтамизки, илгари кар болаларга эшитиш қобилиятини қайтарадиган дори ихтиро қилингани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, AstraZeneca саратон касаллигини даволашда эришган ютуқлари ҳақида маълум қилинган.