12 июлгача абитуриентлар томонидан энг кўп ҳужжат Тошкент давлат педагогика университетига топширилган. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилди.
ДТМ 2021/2022-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 277 528 нафарни ташкил этмоқда.
Таълим шакли бўйича:
- кундузги таълим шакли — 167 395 нафар;
- сиртқи таълим шакли — 102 646 нафар;
- кечки таълим шакли — 7487 нафар.
Тиллар кесимида:
- ўзбек тили — 235 265 нафар;
- рус тили — 34 529 нафар;
- қорақалпоқ тили — 6432 нафар;
- бошқа тиллар — 1302 нафар.
Абитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:
- Тошкент давлат педагогика университети — 9790 нафар;
- Ўзбекистон миллий университети — 9580 нафар;
- Наманган давлат университети — 8926 нафар;
- Жиззах давлат педагогика институти — 8625 нафар;
- Урганч давлат университети — 8068 нафар.