Яндекс.Браузер хориж тилидаги видеони рус тилига ўгиришни ўрганиб олди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

«Яндекс» янги ишланмаси — видеони машина таржима қилиш прототипини тақдим этди. Компания вакилларининг сўзларига қараганда, бунақа технология дунёда ҳали ягона бўлиб, машина таржимаси, биометрия, нутқни аниқлаш ва синтез қилиш технологияларини ўз ичига олган.

Ушбу ишланма Яндекс.Браузерда қўлланилади: фойдаланувчилар исталган хориж тилидаги видеони реал вақт тартибида кадр ортидаги таржима орқали томоша қилишлари мумкин. Тўғри, ҳозирча битта — инглиз тили бўйича функция ишлашни бошлади, бу ҳақда «Яндекс» вакиллари «Ferra.ru»га маълум қилишган.

Россия IT-гиганти технология устида ишларни давом эттиришга ваъда берган, кейинчалик қайси тилдаги роликларни томоша қилиш фақат фойдаланувчиларнинг ихтиёрида бўлади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг