Роналдунинг янги шартномаси муддати ва маоши маълум бўлди!

Улашиш:

“Ювентус” раҳбарияти жамоа тўпурари Криштиану Роналду билан янги шартнома борасида музокарага тайёргарлик кўрмоқда.
Унга кўра, туринликлар португалиялик ҳужумчининг 2022 йилнинг ёзида якунланадиган шартномасини яна бир йилга узайтиришни таклиф қилади. Бироқ, Роналду клубда қолишга қарор қилса, маошининг пасайишга ҳам рози бўлиши керак. Туринликлар унга йилига 31 миллион евро ўрнига 20 миллион евродан тўламоқчи.

Криштиану Роналду айни пайтда Европа чемпионатидан сўнг ҳордиқ чиқармоқда. У таътилдан 25 июлда қайтади ва клубга бориб, музокараларга қўшилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.