Пастдарғомда тиббиёт ходимларига тажовуз қилган фуқаро қамоққа олинди

Улашиш:

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Зарбдор” оилавий шифокорлик пунктида жойлашган тез тиббий ёрдам бўлими ходимларига тажовуз қилган фуқарога нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

15 июль куни 22:30 ларда “Қўшқудуқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.М. тиббий ёрдам бўлимига маст ҳолда келади ва 22 ёшли ўғли М.Ж. бетоб эканлигини айтиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилишини сўрайди. Бироқ навбатчи шифокор Т.Ф. ва фельдшер Н.И.ни ҳақоратлаб, уларга қўл кўтариб, уларга турли даражада тан жароҳатлари етказади.

Айни пайтда Т.Ф.га шифокорлар томонидан стационар шароитда зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Фуқарога нисбатан эса қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди ва ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.