Месси «Барселона»ни тарк этди

Улашиш:

 Фото: «Nachedeu.com»

Ҳужумчи Лионель Месси «Барселона» билан янги шартнома имзоламади. Бу ҳақда 5 август куни футбол клуби сайтида маълум қилинди.

Таъкидланишича, томонлар янги шартнома борасида келишувга эришган, бироқ уни иқтисодий ва тизимли тўсиқлар (Ла Лига қоидалари) туфайли расмийлаштириб бўлмайди. Натижада Месси «Барселона»ни тарк этади.

«Иккала томон ҳам футболчи ва клубнинг истаклари охир-оқибат амалга ошмаганидан қаттиқ афсусда», — дейилади хабарда.

«Барселона» клуби футболчига клуб ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди ҳамда унга шахсий ва профессионал ҳаётида омад тилади.

34 ёшли Мессининг «Барселона» билан шартномаси 30 июнь куни тугаганди. ОAВ маълумотларига кўра, аргентиналик футболчи Каталония клуби билан шартномани 5 йилга узайтириш ниятида бўлган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.