Мукофот муборак, азиз ҳамкасблар!

Улашиш:

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги тегишли Фармони асосида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, халқимиз фаравонлигини таъминлаш, ёшларни соғлом ва баркамол авлод қилиб тарбиялашдаги алоҳида фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимиз “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.

Мукофотланганлар орасида Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси тизими ходимларининг ҳам борлиги бутун жамоани беҳад қувонтирди.

Мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган ҳамкасбларимизнинг фидойилиги мукофотланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган ушбу юксак эътироф — “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланган ҳамкасбларимизни самимий табриклаймиз.

Бугун ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилган байрамона тадбирда ушбу нишонлар ўз эгаларига топширилди. Шунингдек, бир гуруҳ ходимлар бошқарма бошлиғининг “Фахрий ёрлиқ” ва “Ташаккурнома”лари билан тақдирландилар.

 

 

 

 

Тадбирда сўз олганлар қисқа фурсатларда Агентлик тизимида амалга оширилган ўзгаришлар, эришилган ютуқларни эътироф этиб, унда аҳил жамоанинг ҳар бир аъзосини муносиб ҳиссаси борлиги эътироф этилди.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.