Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди

Улашиш:

Бугун Жиззах вилояти юридик техникуми битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикасида юридик таьлим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар" тўғрисидаги Фармони асосида айнан шу мақомга эга бўлди.  

Тадбирда сўз олганлар таълим сифатини ошириш мақсадида техникумда катор лойиҳалар амалга оширилаётганлиги ҳақида гапидилар. Масалан, Тошкент Давлат Юридик Университети профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Юқори малакали профессорлар техникум ўқувчиларига онлайн платформалар орқали маҳорат дарслари ўтишлари бу йил ҳам режалаштирилган. Жиззах юридик техникуми юридик таълимни ривожлантириш соҳасида профессионал таълим тизимида вилоятнинг етакчи таълим муассасаларидан ҳисобланади. Техникумнинг моддий техник базаси мустаҳкамланиб, ўқитиш сифати йилдан йилга ошиб боряпти. Бу ерда ўқувчилар, давлат гранти ҳамда тўлов контракт асосида таълим олишади. Мазкур техникумни битирган ўқувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича, кириш имтиҳонларисиз, якка суҳбат оркқали, Тошкент давлат юридик университетида 2 курсдан ўқишни давом эттириши мумкин. Битирувчилар юридик техникум дипломи билан 90 дан ортиқ мутахасисликлари бўйича ишга жойлашишлари мумкин. 

 

 

 

 

Тадбир якунида ўқиш даврида таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишда кўмаклашган ва техникум нуфузини оширишда муносиб ҳисса қўшган талабаларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди. Тадбирга келган меҳмонлар томонидан 116 нафар битирувчиларга тантанали равишда диплом топширилиб, уларнинг келгуси фаолиятига омадлар тиланди.  

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.