Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқамаси 1 октабр «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати «Янги Ўзбекистон тарбиячиси: Масъулият, ёндашув ва муштарак мақсадлар» мавзусида иншолар танловини эълон қилади.
Унда мактабгача таълим соҳасида фаолият юритаётган барча ходимлар иштирок этишлари мумкин.
Танлов икки босқичда:
1-босқич: 25 сентябрга қадар бошқарма тасарруфидаги бўлимларнинг таълим сифати учун масъул ходимларига тақдим этилади;
2-босқич: туманлардан муносиб деб топилган энг яхши ижодий ишлар Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан тайинланган ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, энг яхши деб топилган 3 нафар ғолиблар Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан 1 октабр «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан ташкил этиладиган тантанали байрам тадбирида Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг қимматбаҳо совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланадилар.
Батафсил маълумотлар учун: +998915929716