Самарқанд вилояти Иштиҳон туманида яшовчи фермер 50 килограммли тарвуз етиштирган.
"Ўтган йили узумзорлар қатор ораларига тарвузнинг “Қорақош” навини экдим. Ҳосил ҳайрон қолдирди– айрим тарвузлар 70 килограммга етди. Мен бу ишимни ривожлантиришга қарор қилдим ва бу йил 75 сотих майдонга тарвуз экдим. Бу йилги ҳосил камтарроқ – тарвузлар 50 килограммга яқин бўлди", - деди Абдумажид Норбутаев.
Шуниси қизиқки, Россияда энг катта тарвуз оғирлиги 67 килограмм 100 граммни ташкил қилган. Дунёнинг энг йирик тарвузи АҚШнинг Теннесси штатида 2013 йилда етиштирилган бўлиб, унинг вазни 158 килограммдан ошган. Гигантнинг нави "Каролина - Кросс" деб номланган.