Тошкентда Spark ойнасидан танасини чиқариб, тик турган ҳолатда «съёмка» қилган шахс жавобгарликка тортилди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқда «Бизнинг фотографлар олдида Голливуд каскадёрлари хижолат» изоҳи билан видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Видео юзасидан ЙҲХББ ахборот хизмати маълумот берди.

Видеода йўловчи ўз саломатлигини хавф остига қўйган ҳолда ҳаракат вақтида Spark русумли автомобиль салонидан чиқиб олганлиги акс этган. Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу ҳолат 2021 йил 5 октябрь куни соат 16:30 ларда Янгиҳаёт тумани ҳудудида содир бўлгани аниқланди.

Йўловчи сифатида қоидани бузган, 1999 йилда туғилган М.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси тўртинчи қисми (транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш) тартибида баённома расмийлаштирилди.

Маълумот учун, ушбу модда билан жавобгарликка тортилган шахсларга БҲМнинг 1 баробари миқдорида жарима тайинланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.